Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






7000 метр баландликка чиққан инсон танасида нима юз беради?
20.03.2016 12:59,  
201

Физиологлар буни иқлимга тўла мослаша олмаслик дейишади. Ушбу нуқтадан юқорилаган сари, мослашиш учун шарт-шароит камайиб боради.

1.Баландлик касаллиги

Баландликда кислород  етишмаслигининг оқибатининг умумий номи. Денгиз сатҳидаги ҳавонинг деярли 21 фоизи кислороддан иборат бўлиб, организм учун етарли ҳисобланади. Тоққа кўтарилишда босим камайиб боради, 7000 метрда қоннинг кислород билан тўйиниши 60%ни ташкил этади - бу энг кам  даража. Бунинг оқибатида инсон организмида турли патологик ўзгаришлар юз беради. Баландлик касаллигини аниқлашда босқичлар қуйидагича:  1500 – 3500 м – юқори баландлик,  3500 – 5500 м - энг юқори баландлик, 5500 м экстремал баландлик.

2."Силласи қуриган итнинг нафас олиши"

Бу физиологларнинг атамаси, муқаррар нафас олиш паталогияси учун қўлланилади. Нафас олиш тез ва оғир ҳансираш билан кечади. 

Альпинистнинг ҳансираши оқибатида, денгиз сатҳидаги иш қобилиятининг фақатгина учдан бир қисми қолади. Гипервентиляция оқибатида қондаги ички органлар учун зарур бўлган карбонат ангидрид миқдори камайиб кетади. Нафас олиш алкалози кучаяди. (Алкалоз - кислота ва ишқор мувозанатининг ишқор ортиши билан бузилиши - таҳрир.) Қон айланиши бузилиб, мушаклар тортиша бошлайди, иштаҳа йўқолиб, бош айланади. Бундай ҳолат уйқусизликка олиб келади.

3.Руҳиятнинг ўзгариши

Альпинистларнинг юқори чўққиларда, кўпинча ўзларини ғалати тута бошлашади. Такси тўхтатмоқчи бўлади, автобус бекатини қидиради, ўзи билан ўзи гаплашади. Бир альпинист-врач йил давомида юқори чўққига кўп бор чиққанлиги учун кўзига баланд бўйли ўзга сайёраликлар кўринган. Жамолунгма чўққисига чиққан Эдуард Смисловский баллонидаги кислород тугаганидан кейин пастга тушишда қайсарлик қилиб, юқорида қолдиришларини талаб қилган экан.

4.Ўпканинг шишиши

Моҳир альпинистлар иқлимга мослашиш учун қон айланишини тезлаштирадиган машқларни бажариб туришни маслаҳат беришади.  Ўпка шишишига қон айланиши бузилиши натижасида ўпкада қон тўпланиб қолиши сабаб бўлади. 7000 метр баландликда, тахминан, 3 кундан сўнг ўпка шиша бошлайди. Бунинг сабаби, қондаги суюқлик майда томирлардан ўпкага қуюла бошлайди. Тоғда тез-тез юз берадиган ўлимларнинг асосий сабабларидан бири шу.

5.Мияга сув тўпланиши

Мияга сув тўпланиши ҳам юқоридаги сабаблар туфайли юз беради, майда капиллярлардаги суюқлик мияга тўплана бошлайди. Охирги босқичда сувсизланган мияча тўқималари орқа мияга ёриб киради ва ўлим билан тугайди. Бу ҳолат ўпкага сув тўпланишига қараганда камроқ юз беради. Яққол сезилади. Бошланғич босқичида бош оғриши, қулоқ шанғиллаши, қусиш, мастликка ўхшаш ҳолат кузатилади. Беморнинг ҳаракати қийинлашади, гапи гапига қовушмайди.

6. Баландликнинг фойдали томонлари

Албатта, тоғда яшашнинг ўзига хос фойдали томонлари ҳам бор. Тоғда яшовчи халқлар узоқ умр кўришади. Юқоридаги экстремал шароитга инсон организми мослашади. Мия, юрак ва ўпка капиллярлари тармоғи ўсади, ички аъзоларни фойдали моддалар билан таъминлашда бунинг аҳамияти катта. Ферментлар миқдори, тўқимада эса рецепторлар ошади. Бир сўз билан айтганда одам сезгирроқ ва кучлироқ бўлади. Миоглобин ишлаб чиқариш ортади ва у кислородни организмнинг энг четки нуқталарига ҳам етказиб беради. Юрак қон-томир касаллигини келтириб чиқарувчи қондаги атерогенлик пасаяди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан