71 520 долларлик янги iPhone чиқди

71 520 долларлик янги iPhone чиқди

Люкс маҳсулотлари билан танилган Caviar бренди iPhone 11 Pro флагманларининг Discovery номли янги туркумини тақдим этди. Улар Қуёш тизими мавзусида, қимматбаҳо металлар қўлланган ҳолда ясалган ва энг нархи баланди Solarius номини олган.

Caviar iPhone 11 Pro Discovery Solarius моделини тайёрлаш учун нақ 500 грамм миқдорида 750 пробали соф олтин ишлатилган! Унинг нархи 70 000 АҚШ долларидан ошади, энг қиммати эса ички хотираси 512 гигабайтлиги бўлади – нақ 71 520 доллар!

Лекин гап фақат смартфоннинг олтиндан ишланганида эмас. Люкс бренд тайёрлаган iPhone’ларнинг корпуси ўртасида соат механизми ўрнатилган. Ундаги 12 сони ўрнига сариқ бриллиант қадалган. Caviar дизайнерлари бу билангина қониқмасдан, корпусга яна кўплаб бриллиантлар ўрнатишган.

Caviar ҳамда Apple фанатлари бунчалик миқдорда олтин ишлатилмаган, «арзонроқ» iPhone’ларни танлашлари ҳам мумкин. Масалан, ушбу туркумдаги Mars, Terra ҳамда Luna версияларининг нархлари 8 100 дан то 8 260 долларигача боради.