Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






8-12 ноябрь кунлари Самарқанд халқаро аэропортидан амалга оширилиши белгиланган авиарейслар Навоий аэропортига кўчирилди
5.11.2022 06:24,  
23

Бу ҳақда "Uzbekistan Airways"  AЖ хабар тарқатди. Маълум қилинишича, Самарқанд халқаро аэропортидаги техник сабабларга кўра, жорий йилнинг 8 ноябрь соат 00:01 дан 12 ноябрь соат 00:01 гача "Uzbekistan Airways" AЖнинг режалаштирилган бир қатор қатновлари Навоий шаҳри аэропортидан амалга оширилади.

Хусусан:

• HY045/046 Тошкент – Самарқанд – Тошкент;

• HY9605/9606 Самарқанд – Москва – Самарқанд;

• HY639 Самарқанд – Санкт-Петербург;

• HY639/640 Самарқанд – Санкт-Петербург – Самарқанд;

• HY275/276 Самарқанд – Истанбул – Самарқанд авиақатновларининг етиб келиши ва жўнаб кетиши Навоий халқаро аэропортидан амалга оширилади.

Қуйидаги қатновлар эса бекор қилинади:

• HY 049/050 Андижон – Самарқанд – Андижон;

• HY072/071 Фарғона – Самарқанд – Фарғона.

Хабарда йўловчилар бекор бўлган парвозлар авиачипталарининг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойда қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш ҳуқуқига эга экани эслатилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан