8 ой давомида Ўзбекистонда қанча чақалоқ туғилди?

8 ой давомида Ўзбекистонда қанча чақалоқ туғилди?

Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 525 280 та тирик туғилиш ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 18 912 тага кўп.

Жорий йилнинг август ойида республика бўйича 83 925  та тирик туғилиш ҳолатлари қайд этилиб, республика бўйича энг кўп туғилиш Самарқанд вилоятида (9 585 та) кузатилди.

Ўтган 8 ой мобайнида ФҲДЁ органларида қайд этилган тирик туғилишлар сони бўйича Самарқанд – 63 573 та, Фарғона – 58 774 та, Қашқадарё – 55 774 та ва 50 601 та билан Андижон вилоятлари юқори ўринни эгаллаган.

Маълумот ўрнида, 1897 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аҳоли сони 3,9 млн. кишини ташкил этган бўлиб, бу ҳозирги Самарқанд вилояти аҳолиси (3,9 млн. киши) сонига тенг дегани.