Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








8 йиллик рекорд: Россия Федерацияси фонд бозори «қулади»
22.02.2022 16:19,  
310

Москва биржасининг рубль индекси 10,5 фоизга пасайиб, 3036,88 пунктни ташкил этди. Бу Россия Украинанинг Қрим яриморолини аннекция қилган 2014 йил мартидан буён фоизларда бир кунлик энг катта пасайиш бўлди. Савдо мобайнидаги индикатор пасайиши 14 % дан ошди. Бу ҳам 2008 йил ноябрь ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир.

Кеча, 21 февраль куни Россия фонд бозори Россиянинг Украинага яқинлашиб келаётган босқинидан хавотирлар кучайиши фонида сўнгги саккиз йилдаги энг тез суръатда қулади.

РСТ (Россия савдо тизими) доллар индекси асосий сессия натижаларига кўра, 13,2 % йўқотиб, 1207,5 пунктгача тушиб кетди. Кун давомида у 17% дан пасайди, бу ҳам 2008 йил октябрь ойидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Ўзгарувчан савдолар вақтида Украина гривнаси ҳам, Россия рубли ҳам тушиб кетди.

Ўзини ДХР ва ЛХР деб эълон қилган ташкилотлар раҳбарлари Россия президенти Владимир Путинга уларнинг мустақиллигини тан олишни сўраб мурожаат қилгани ва Россия томонидан тан олинганидан сўнг фонд индексларининг тушиши тезлашди.

"Қуролли тўқнашув юз берган тақдирда, Россия активлари ҳозиргидан анча арзонлашади", — дея TD Securities портфел стратегияси раҳбари Кристиан Маджио қилган тахминидан Блумберг иқтибос келтиради.

Агентликнинг қайд этишича, ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиниши Европа воситачилигидаги тинчлик музокараларининг бузилиши сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек, Ғарб билан муносабатлардаги кескинликни янада кучайишига олиб келиш эҳтимоли бор.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан