Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






9 майни нишонламасликнинг 9 сабаби
9.05.2020 06:09,  
3413

Илдиз каналида Кира Фрунзе томонидан ёзилган 9 май “байрам”и нишонланишга арзимаслиги ва бунинг сабаблари ҳақидаги мақола ўзбекчалаштирилди.

"9 май яқинлашиб келаётган сари ҳамма ёқни мазкур “байрам” белгилари тўлдириб ташлайди: Георгий ленталари, янгиликлар сайтлари ватанпарварона мақолалар билан тўлиб тошган ва ҳоказо.

Лекин бу “байрам” нишонлашга арзийдими? Менимча, бу куннинг аҳамияти кейинги йилларда ҳаддан ташқари кўпиртириб юборилмоқда.

9 майни нишонламасликнинг 9 сабаби:

1. Давлат пропагандаси

Россия каби давлатлар учун бундай байрамларни нишонлаш айни муддао. Бу байрамда фуқаролар бир ғоя атрофида жипслашади. Ҳарбий парадлар уюштирилади, мушаклар отилади, аскарлар бўтқаси бепул тарқатилади – ва қарабсизки, оммавий таъсир кўрсатиш қуроли таппа-тайёр!

2. Ҳарбий техникага ҳаддан ташқари эътибор

Қизил майдондаги ҳарбий намойиш – фуқароларнинг ғурур туйиш манбайи ҳисобланади. Лекин бундай ғурур пулларни кўкка совуришга арзийдими? Айниқса, соғлиқни сақлаш ва таълимга қараганда ҳарбий эҳтиёжларга кўпроқ пул сарфланаётганини инобатга олсак.

3. Сунъийлик

Мазкур байрамни атайин кўкларга кўтариш фақат охирги ўн йилликда кўзга ташланмоқда. Иккинчи жаҳон уруши тугаганидан кейинги илк 20 йилликда бу байрам деярли нишонланмаган.

4. Мамлакат учун улкан йўқотиш

Иккинчи жаҳон уруши пайти мамлакат кўплаб жасур ва мард ўғлонларидан жудо бўлди. Бир сўз билан айтганда – миллат гулларидан айрилди. Урушдан сўнг иқтисод, қишлоқ хўжалиги ва бутун мамлакат хароб бўлди. Мана – ғалаба қиймати.

5. Шубҳа остидаги қаҳрамонлар

Уруш фахрийларига жуда кўп диққат қаратилмоқда. Аслида биз кўп вақт мобайнида ва катта масштабларда бошқа одамларни ўлдиргани учун ўша одамларни шон-шуҳратга кўмиб ташлаймиз. Албатта, тан олиш ҳам керакки, улар ватанини ҳимоя қилди, лекин мен учун умуман тушунарсиз ҳолат: оддий ҳолатларда 5 йилдан кам бўлмаган муддатга қамоққа тушишга сабаб бўладиган ҳаракатни урушда содир этган кимсаларни қандай қилиб мақтаб кўкларга кўтариш мумкин?!

Агар сиз уруш фахрийлари амалга оширган қаҳрамонликларга ҳақиқатда ишонсангиз – унда уларга фақат маълум бир кун эмас, йил бўйи ёрдам кўрсатинг. Йил бўйи кўкларга кўтаринг, фақат бир кун эмас.

6. “Халқни қисиш”

Ҳукумат бу байрамдан фуқароларнинг ватанпарварлик руҳини кўтариш ва уларни реал муаммолардан чалғитиш учун фойдаланиб келади. Ҳамманинг кўзига кўриниб турган муаммолар булар – иқтисодий инқироз, сиёсий таранглик ва ижтимоий қарама-қаршиликлардир.

7. Сохта ветеранлар

Ҳақиқий уруш қатнашчиларидан ташқари, йилдан йилга сохта уруш қатнашчилари кўпайгандан кўпайиб бормоқда. Ахир, агар мантиқан ўйласангиз, фахрийлар сони йилдан йилга камайиб бориши керакмасми?!

Лекин бунинг акси бўлмоқда. Кўплаб қариялар бу байрамни иккинчи жаҳон урушига алоқаси бўлмаган турли-туман бошқача медаллар билан қарши олишади. Бу ҳақда Интернетдан кўплаб маълумотларни топишингиз мумкин.

8. Иттифоқчиларнинг хизматини камситиш

Аксарият Ғарбда СССРнинг нацистлар устидан қозонилган ғалабага қўшган ҳиссаси эътибордан четда қолдирилишидан аюҳаннос солади. Лекин биз (россияликлар) ҳам ўз иттифоқчиларимизнинг буюк хизматларини хотирамиздан ўчирганмиз: масалан, фронтдаги ҳар учинчи танк Ленд-Лиз дастури бўйича етказиб турилган Америкага тегишли бўлган.

9. Замонга хос ғалабанинг йўқлиги

Бугунги кунда Германияда мазкур байрам тушунарли сабабларга кўра нишонланмайди. Лекин бу мамлакат – дунёдаги иқтисоди қудратли давлатлардан бири ҳисобланади. 

Россияда эса 9-майдан тарихда қолиб кетган ғалабани нишонлаш учун фойдаланилади, негаки модерн дунёда шундан бошқа ғурурланадиган нарсанинг ўзи йўқ.

Бу кунни байрам сифатида нишонлаш керакми ё йўқлигини ҳар кимнинг ўзи ҳал қилади. Менинг сизларга берадиган ёлғиз маслаҳатим – ақлингиз билан ўйланг! Пропагандага берилманг!

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан