Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«9 майни сиёсийлаштирмайлик» — «Юксалиш» ҳаракати
5.05.2022 14:41,  
109

«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Ўзбекистонда 9 май санасини сиёсийлаштирмасликни сўраган.

Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади. Ҳар йили май ойи бошларида турли расмий ва норасмий доираларда ушбу кунни сиёсийлаштиришга бўлган ҳаракатлар кузатилади», дейилади хабарда.

Ҳаракатнинг фикрича, Ўзбекистон учун 9 май қандай чуқур қадриятларни акс эттиришини халқаро ҳамжамият тушуниши керак. Биринчидан, ушбу кунда инсоният тарихидаги энг даҳшатли ва қонли Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ярим миллиондан зиёд ўзбекистонликларнинг руҳи хотирланади.

Иккинчидан, 9 май — урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ватандошимизнинг жасоратини, фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилган халқимизнинг бағрикенглигини англаш ва қадрлаш куни.

Учинчидан, бу кунда Жаҳон урушидан олдин ва кейинги тарихда Ватан тинчлиги ва равнақи учун жонини фидо қилган барча аждодлар хотирланади. Ҳаёт бўлганларига эса ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади, қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади.

«Бир сўз билан айтганда, 9 май — фашизм устидан қозонилган ғалаба кунигина эмас, балки халқимиз уруш ва тинчликда кўрган катта фожиалардан хулоса чиқариш, бугунги тинчликнинг қадрига етиш куни сифатида жамиятимиз онгу шууридан жой олган қадриятдир. Шунинг учун 9 май санасини ортиқча сиёсийлаштирмаслик, андозалаштиришга берилмаслик, вазмин ва жамиятимиз қадриятларига таянган ҳолда нишонлаш — энг тўғри ва маъқул йўлдир», дейилган баёнотда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан