9 ойда ХТВ тизимида қанча маблағ "ухлатилгани" маълум бўлди

9 ойда ХТВ тизимида қанча маблағ

Жорий йилнинг 9 ойда халқ таълими муассасаларида 76,5 млрд. сўмлик молиявий хато-камчилик аниқланди, шундан 16 млрд сўми — ўғрилик ва камомад. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари иштирокида АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Қайд этилишича, молиявий камчиликлар 2020 йилнинг шу даврига таққослаганда 2 бараварга камайган.

Таркибида жиноят аломатлари бўлган 158 та 61,4 млрд. сўмлик ўрганиш материаллари ҳуқуқий баҳо бериш ва қонуний чоралар кўриш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органларига тақдим этилган. 

Қайд этилишича, вазирлик Ички аудит хизматининг 9 ойлик фаолияти давомида жами 194,7 млрд. сўмлик молиявий хато ва камчиликларнинг олди олинишига ва бартараф этилишига эришилди.