Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






9 та вилоят ҳокимига маслаҳатчи лавозими жорий қилинди
22.06.2020 12:36,  
600

“Туризм соҳасини санитария-эпидемиологик хавфсизликнинг кучайтирилган режими талабларига қатъий риоя қилган ҳолда ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.​

Қарорга кўра, коронавирус пандемияси ва глобал инқирозли ҳолатларнинг мамлакат туризм соҳасига салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилади.

2020 йилда ушбу чора-тадбирларни амалга ошириш учун Инқирозга қарши кураш жамғармасидан камида 10 миллиард сўм маблағ ажратилади.

Шунингдек, қарор билан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига бир қатор қўшимча вазифалар юкланди. Қўмита, жумладан, сув омборлари ва ўрмон хўжаликларида туризм турларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган Ҳукумат қарорлари ижросини мониторинг қилади.

Қарор билан қуйидаги лавозимлар жорий этилди:

Андижон, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Навоий, Сирдарё, Сурхондарё, Фарғона вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси;

Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хоразм вилоятларида ҳокимнинг туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозими ўрнига тегишлича туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича ҳоким ўринбосари.

Қарор билан ”Андижон” халқаро аэропортига “Заҳириддин Муҳаммад Бобур” номи берилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан