Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






9 ёшли қиз смартфон сабаб ток уриб ўлди
19.09.2019 15:46,  
551

Ханти-Мантийск автоном округи Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, сургутлик тўққиз ёшли қиз қўлида смартфони билан чўмилиш пайтида электр токи уруши натижасида вафот этди.

Дастлабки тергов маълумотларига кўра, жабрланувчи токка уланган гаджетни розеткадан олиш чоғида ҳалок бўлган. Бу ҳақида газета.ру хабар бермоқда.

Маҳаллий «Сургут24» телеканали маълумотларига кўра, қизалоқ касаллиги сабабли мактабга бормаган. У ваннага кириб кетганидан 40 минут ўтиб опаси уйга келган. Бу вақтда қизалоқнинг танасида ҳаёт аломатлари йўқ эди.

Ҳозирда тергов-суриштитув ишлари давом этмоқда.

2019 йил 17 сентябрь куни Россиянинг яна бир шаҳрида (Кирово-Чепецк) 26 ёшли қиз ҳам ваннада смартфон ўйнаётиб ҳалок бўлганди. Тергов маълумотларига кўра, қиз ваннада зарядда турган смартфонни ишлатган, смартфон унинг қўлидан сирғаниб тушиши оқибатида сувга электрли сим сувга тушиб, қизни ток уриб ўлдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан