Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






91 ёшли Кувайт амири вафот этди
30.09.2020 12:36,  
136

Кувайт амири 91 ёшли шайх Сабоҳ ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ вафот этди. Бу ҳақда Reuters нашри хабар бермоқда

Шайх АҚШда вафот этди - у июл ойида тиббий кўрикдан ўтиш учун ушбу мамлакатга учиб келди. Кейинчалик у муваффақиятли операция қилинганлиги ва реабилитация ҳолатида эканлиги хабар қилинди.

Кувайтнинг янги амири марҳумнинг укаси Наваф ал-Аҳмад ал-Жобир ас-Сабоҳ бўлади. Сўнгги ойларда, Шайх Сабоҳ Қўшма Штатларда даволанганида, у аллақачон қисман давлат раҳбари вазифасини бажараётган эди.

Шайх Сабоҳ 2006 йилда тахтга ўтирган, бундан олдин у бир неча ўн йиллар давомида Кувайт Ташқи ишлар вазирлигини бошқарган. Сабоҳ, бошқалар қаторида аёллар ҳуқуқлари, оммавий ахборот воситалари эркинлиги ва йиғилишларни кенгайтиришга қаратилган демократик ислоҳотларни амалга оширди.

Шайх Сабоҳ амалдаги иккинчи энг кекса давлат раҳбари бўлган. Ҳозирда энг кекса раҳбар Буюк Британиянинг 94 ёшли қироличаси Елизавета II бўлиб қолмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан