Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“999,9” пробали соф олтинни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
30.10.2022 17:55,  
146

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Навоий вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Д.Э. ва Б.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, “Султонобод” МФЙ ҳудудида фуқаро Б.га оғирлиги 474,75 грамм бўлган 1 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни  287,3 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.

Экспертиза хулосасига кўра, 1 дона сариқ рангли металлнинг 469,52 грамми “999,9” пробали соф олтин эканлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан