Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абадий музликларнинг эришидан Россия йилига 2,3 млрд доллар зарар кўради
19.10.2019 13:22,  
490

Россия ҳукумати абадий музликларнинг эриши натижасида Россия Федерацияси кўрадиган зарар миқдорини ҳисоблаб чиқди. Бу ҳақда Россия Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш вазири ўринбосари Александр Крутиков Bloomberg’га берган интервьюсида маълум қилди.

Абадий музликларни эриб кетишига йўл қўймаслик давлатнинг асосий вазифаларидан бири деб ҳисобламоқда Крутиков. «Биз ушбу мавзуни эътиборсиз қолдиролмаймиз, чунки бу иқтисодий тараққиётга бевосита таъсир қилади», деди у.

Абадий музликлар Россия ҳудудининг 60 %дан ортиғини ташкил қилади. Абадий музликлар остида Россия нефтининг 15 %и, газининг эса 80 % сақланмоқда. Табиий газга энг бой бешта давлатдан бири бўлган Россияда, агар абадий музликлар эриса, бу омил ҳам глобал иқтисодий инқироз томон етаклаши мумкин.

Рус мутахассисларининг ҳисоб-китобларига кўра, абадий музликларнинг эришидан Россия ҳукумати йилига 50 млрд. рубль (783 млн. $)дан 150 млрд. рубль (2.3 млрд. $)гача зарар кўради.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан