Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Камилов АҚШга ташриф буюради
20.09.2019 18:34,  
79

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 21-29 сентябрь кунлари АҚШга ташриф буюради. Бу ҳақда ТИВ хабар қилди.

Ўзбекистон делегацияси БМТ Бош ассамблеясининг 74-сессиясида, жумладан, Эътиқод эркинлигини ҳимоя қилиш Глобал чақируви тақдимотига бағишланган юқори даражадаги тадбирда, Иқлим таъсирлари бўйича БМТ Саммитида, “Марказий Осиё – АҚШ” (“C5+1”) шаклида ва Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашининг (ОҲИЧК) вазирлар учрашувларида иштирок этади.

Бундан ташқари, Нью-Йорк шаҳрида хорижий мамлакатлар делегациялари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказилиши мўлжалланган.

Хабарда ташриф дастурида Вашингтон шаҳрида АҚШ расмий шахслари билан музокаралар ўтказиш ва Ўзбекистон-АҚШ кун тартиби масалаларини муҳокама қилиш ҳам кўзда тутилгани қўшимча қилинган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан