Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Камилов БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашди
23.06.2016 16:02,  
5

2016-йилнинг 23-июн куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Жеффри Фелтман билан учрашди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жеффри Фелтман Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгашининг мажлиси ишида қатнашиш учун мамлакатимизга келган.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида минтақавий масалаларга ҳамда Орол денгизи экологик фожеаси оқибатларини юмшатиш бўйича икки ва кўп томонлама дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилди.

Учрашувда БМТ Резидент-координатори, БМТ Тараққиёт дастурининг доимий вакили Стефан Приснер иштирок этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан