2019 йилнинг 10-13 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бельгияга ташриф буюради. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ташрифдан кўзланган мақсад, Брюссел шаҳрида бўлиб ўтадиган “Ўзбекистон-Евроиттифоқ” Ҳамкорлик кенгашининг 15-йиғилишида иштирок этиш деб кўрсатилган.
Шунингдек, дастурда Европа комиссияси, ЙИ парламенти ва бошқа органлари раҳбарлари билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказиш ҳам кўзда тутилган.