Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов АҚШ мудофаа вазири вакили билан музокара ўтказди
11.09.2019 18:08,  
9

11 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган АҚШ мудофаа вазирининг Ҳинд ва Тинч океанлари минтақасида хавфсизлик масалалари бўйича ёрдамчисининг ўринбосари Рендал Шрайверни қабул қилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Учрашувда икки томонлама муносабатларга доир масалалар, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

“Томонлар Ўзбекистон-АҚШ кўп қиррали ҳамкорлигининг ижобий динамикасини мамнуният билан қайд этдилар”, дейилади хабарда.  

Учрашувда минтақавий хавфсизликни таъминлаш, хусусан, афғон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш масалаларига, шунингдек, Марказий Осиёдаги иқтисодий муносабатларга Афғонистонни жалб этиш борасидаги ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилди.

Суҳбат чоғида томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан