Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов Евроиттифоқнинг юқори мартабали амалдори билан учрашди
29.01.2020 18:18,  
198

2020 йилнинг 28 январь куни Берлин шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Германиянинг “Яшил Марказий Осиё” ташаббусига бағишланган конференцияда иштирок этди.

Ушбу ташаббус доирасида Марказий Осиё мамлакатлари ва Афғонистонда иқлим ўзгариши салбий таъсирини юмшатишга қаратилган қўшма лойиҳалар ва тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Конференция доирасида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Евроиттифоқ ташқи сиёсат идорасининг янги тайинланган раҳбари, Евроиттифоқ комиссияси вице-президенти Жосеп Боррелл Фонтеллес билан учрашди. Алоқалар давомийлиги ва ҳамкорликка янги тус бериш Ўзбекистон учун ҳам, Евроиттифоқ учун ҳам муҳим ҳисобланади.

Фото: mfa.uz

Вазир Жосеп Боррелл Фонтеллесни Евроиттифоқ ташқи сиёсат идораси раҳбари этиб тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақият тилади. Икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича биргаликдаги ишларни давом эттиришга томонлар тайёрлиги тасдиқланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан