Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов Германияда Афғонистон вакили билан учрашди
28.01.2020 10:23,  
70

2020 йилнинг 27 январь куни Берлин шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Афғонистон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Мирвайс Набом билан учрашди.

Ўзаро фикр алмашиш чоғида Ўзбекистон томонининг Афғонистонда тинчлик ва барқарорлик ўрнатишдан манфаатдорлиги ва афғонлараро тинчлик музокараларини бошлашга кўмаклашишга тайёрлиги таъкидланди.

Афғонистон ташқи сиёсат идораси раҳбари ўринбосари минтақадаги интеграцион жараёнларга унинг мамлакатини жалб этиш ва Афғонистон иқтисодиёти учун муҳим бўлган инфратузилма лойиҳаларини татбиқ этишда амалий ёрдам кўрсатиш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар учун Ўзбекистон раҳбариятига миннатдорлик изҳор этди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан