Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов қирғизистонлик ҳамкасби билан Ўзбекистон байроғига қилинган ҳурматсизликни муҳокама қилди
23.08.2019 11:17,  
34

22 август куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камиловнинг Қирғизистон Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

ТИВ хабарига кўра, мулоқотда ишнинг барча жиҳатларни биргаликда ўрганиш ва мамлакатлар ўртасидаги дўстона алоқалар руҳида вазиятни ҳал қилиш бўйича келишувга эришилган.

2019 йилнинг 18 август куни Қирғизистоннинг Ош вилояти Қорасув шаҳрида “қулатув” жанги бўйича WEF PROFFIGHT турнирида кўнгилсиз воқеа рўй берди. Ўзбекистонлик спортчи Нурсултон Рўзибоев ўтказилган мусобақада иштирок этди ва у ерда қирғизистонлик жангчига мағлуб бўлди. Жанг якунида спортчи ҳакам қирғизистонлик жангчига ён босди деб ҳисоблаб, Ўзбекистон байроғини кўтаришга уринган. Аммо ҳакам бунга йўл қўймаганлиги иддао қилинмоқда. Лекин Ўзбекистон байроғини нима сабабдан ҳурматсизларча отиб юборганлигига изоҳ келтирилмаган.

Шундан сўнг Рўзибоев Instagram видео жойлаштирди, унда у қирғизистонлик ҳакамнинг ўзбек байроғига қилинган ҳужумни қоралаган. Кейинчалик у видеони ўчириб ташлаган. Ҳозирда унга нисбатан Қирғизистон Жиноят кодексининг 313-моддаси (ирқий, этник, миллий, диний ёки минтақалараро адоватни қўзғатиш) бўйича дастлабки суриштирув бошланган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан