Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов Қирғизистон Ташқи ишлар вазири билан учрашди
3.02.2020 12:18,  
105

2020 йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Марказий Осиё мамлакатлари ва АҚШ ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг “C5+1” шаклидаги вазирлар учрашувида иштирок этиш учун Тошкент шаҳрига келган Қирғиз Республикаси Ташқи ишлар вазири Чингиз Айдарбеков билан учрашди.

Ташқи ишлар вазирлигининг хабар беришича, учрашувда Ўзбекистон-Қирғизистон кун тартибининг муҳим долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Томонлар барча йўналишларда ҳамкорликнинг фаоллашганини қайд этдилар. Хусусан, ўзаро товар айланмаси 2017-2019 йилларда 3,2 баробар ошиб, ўтган йили 800 миллион АҚШ долларидан кўпроқни ташкил этди. Чегарадош ҳудудлар раҳбари ўртасида ва бошқа даражаларда мунтазам алоқалар мавжуд.

Учрашувда 2019 йил 29 ноябрь куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг Маслаҳат учрашувининг муваффақиятли якунлари таъкидланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан