Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов Россия ва Хитой Ташқи ишлар вазирлари билан учрашди
11.09.2020 11:03,  
97

2020 йилнинг 10 сентябр куни ШҲТга аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг мажлисида иштирок этиш учун Москва шаҳрига келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашди.

Вазирлик матбуот хизматининг маълум қилишича, суҳбат давомида Ўзбекистон-Россия кун тартибининг асосий масалалари ҳамда айрим халқаро ва минтақавий муаммолар юзасидан фикр алмашилди.

Турли даража ва шаклларда, жумладан Ўзбекистоннинг МДҲдаги раислиги доирасида бўлиб ўтадиган икки томонлама ва кўп томонлама тадбирларнинг ташкилий жиҳатлари музокараларнинг алоҳида мавзуси бўлди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ва инвестиция алоқаларини фаоллаштириш бўйича амалий таклифларни кўриб чиқилди. Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари икки мамлакат ҳукуматлари томонидан пандемия шароитида ушбу йўналишдаги фаолликнинг пасайишига йўл қўймаслик бўйича кўрилаётган чораларни ижобий баҳолади

Шунингдек, меҳнат фаолияти билан боғлиқ равишда Россия Федерациясида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари учун муносиб шароитларни яратиш масаласига ҳам тўхталинди.

Шу куни Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Москва шаҳрида Хитой Халқ Республикаси Давлат кенгаши аъзоси, Ташқи ишлар вазири Ван И билан ҳам учрашди.
Вазирлар сиёсат, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамда хавфсизликни таъминлаш жабҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Ўзбекистон-Хитой ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш масалаларига муҳим эътибор қаратилди.

Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари турли даражадаги бўлажак қўшма тадбирларнинг жадвали бўйича фикр алмашди.

Икки томонлама ва кўп томонлама ҳамкорлик суръатларини сақлаб қолиш ва ривожлантириш учун яқин муносабатлар ва саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштиришнинг муҳимлиги таъкидланди.

Коронавирусни аниқлаш ва касалланганларни даволаш борасида тажриба алмашиш, шифокорлар малакасини ошириш ва вирусга қарши вакцинани яратиш бўйича ҳамда пандемия оқибатларини бартараф этиш учун алоқаларни янада кенгайтиришга қизиқиш билдирилди.

Минтақада хавфсизлик, барқарорлик ва фаровонликни таъминлаш учун «Марказий Осиё – Хитой» ташқи ишлар вазирлари учрашуви механизмининг зарурлиги қайд этилди. Марказий Осиё давлатлари ва Хитойнинг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётини жадаллаштиришга кўмаклашувчи инвестицион ва инфраструктура лойиҳаларини рўёбга чиқаришни давом эттириш учун амалий чоралар кўришнинг муҳимлиги эътироф этилди.

Вазирлар Доха шаҳрида афғонлараро музокараларнинг биринчи раундини ўтказиш тўғрисидаги қарорни қўллаб-қувватлади.

Учрашувда БМТ, ШҲТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги кўп томонлама ҳамкорлик масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан