Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулазиз Комилов ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси янги раҳбарини қабул қилди
17.09.2020 11:59,  
32

2020 йилнинг 17 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов БМТ Болалар жамғармаси (ЮНИСEФ)нинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси янги раҳбари Мунир Мамедзадени қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

М.Мамедзаде ўзининг лавозимга тайинланиши тўғрисидаги ЮНИСEФ ижрочи директори Ҳенриетта Фор хатини вазирга тақдим этди.

Суҳбат давомида Ўзбекистон ва ЮНИСEФ ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантиришнинг бугунги ҳолати ва устувор йўналишлари, хусусан, болалар ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган лойиҳалар ҳақида сўз юритилди.

Томонлар ўзларини қизиқтирган бошқа масалалар бўйича ҳам фикр алмашди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан