​​Абдулла Арипов Алихон Смаиловни Қозоғистон бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади

​​Абдулла Арипов Алихон Смаиловни Қозоғистон бош вазири этиб тайинлангани билан табриклади

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қозоғистон бош вазири Алихон Смаилов билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда Қозоғистон ҳукуматининг матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Абдулла Арипов Алихон Смаиловни Қозоғистон бош вазири лавозимига тайинлангани билан табриклаган. Томонлар стратегик шерикликни ҳам икки томонлама, ҳам кўп томонлама шаклларда янада мустаҳкамлашга тайёр эканликларини билдирган.

«Қозоғистон ҳукумати қардош Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштириш йўлига қатъий содиқдир. Биз аввал эришилган келишувларни амалга оширишдаги аҳдимиз қатъий. Ишончим комилки, икки томонлама ҳамкорлик доирасидаги режалар биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан амалга оширилади», — дейди Смаилов.

Таъкидланишича, Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо шерикларидан ҳисобланади. Марказий Осиёдаги бутун минтақавий савдонинг 70 фоизи ушбу икки мамлакат ҳисобига тўғри келади. Икки томонлама савдо ҳажми 2021 йилнинг 10 ойида 3,26 миллиард долларни ташкил этган бўлиб, бу 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 30 фоизга кўп демак. 2021 йил якунлари бўйича Ўзбекистон Қозоғистоннинг энг йирик савдо шерикларининг бешлигига кириши мумкин.