Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулла Арипов ҳукуматга қайтди
14.09.2016 14:01,  
11

Абдулла Арипов бош вазир ўринбосари этиб тайинланди, Рустам Қосимов — олий ва ўрта махсус таълим вазири.

Ўзбекистон Президенти в. б. Шавкат Мирзиёев ўз қарори билан Абдулла Ариповни бош вазир ўринбосари этиб тайинлади, дея хабар қилди «Газета.uz"нинг Вазирлар Маҳкамасидаги ахборот манбаси. Ҳукумат порталининг гувоҳлик беришича, у Вазирлар Маҳкамасида Ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялари масалалари комплекси раҳбари вазифасини бажаради.

Абдулла Арипов (1961 йилда туғилган) муқаддам 10 йилдан зиёдроқ муддат давомида — 2002 йил майидан 2012 йил августига қадар бош вазир ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган. У ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари комплексига раҳбарлик қилган (2009 йил октябрига қадар — таълим, соғлиқни сақлаш, ижтимоий ҳимоя, ахборот тизимлари вателекоммуникациялар комплекси). Бир вақтнинг ўзида 2005−2009 йилларда Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигини бошқарган.

Шавкат Мирзиёев бошқа юқори лавозимли шахсларни ҳам тайинлади. Олий ва ўрта махсус таълим вазири лавозимида 2014 йил апрелидан фаолият кўрсатиб келаётган Алишер Ваҳобов ўрнига Рустам Қосимов тайинланди. Муқаддам (2004−2008 йилларда) у олий ва ўрта махсус таълим вазири ва бош вазир ўринбосари эди.

Ином Мажидов Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари, Мажид Каримов — илм-фан бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан