Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов коронавирус масаласида мажлис ўтказди
29.01.2020 20:21,  
3029

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Хитойда тарқалаётган янги турдаги коронавируснинг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш масаласида 28 январь куни йиғилиш ўтказди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.

“Ўзбекистонда ҳали биттаям ҳолат бўлмаган. Кеча Бош вазир томонидан комиссия йиғилиши ўтказилди. Ҳар бир идора ва ташкилотлар, шу жумладан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Чегара қўшинларига топшириқлар берилди”, – деди Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Баҳодир Юсупалиев  Халқаро пресс-клуб сессиясида.

Унинг айтишича, ҳозирча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вирус қаердан келиб чиққани ҳақида аниқ хулосага келмаган.

“Битта нарсани билишимиз керак: коронавирус – ҳаво томчи йўли билан юқадиган инфекция. Аксирганда, йўталганда бир-бирига ўтувчи, одамдан одамга ўтиши мумкин бўлган инфекция. Грипп билан таққосласак, гриппга ўхшаган ҳаво томчи инфекцияси. Алоҳида таъкидлашим керак, гриппда ўлим ҳолатлари 2-4 фоизни ташкил қилади. Бу ерда ҳам [коронавирусда] ўлим ҳолатлари умумий касалланганларга нисбатан 2-4 фоизни ташкил қилади. Бу инфекция билан курашишимиз мумкин. Биринчи навбатда гигиена талаблари, қоидаларини билишимиз ва риоя этишимиз керак. Бу дегани, шамоллаган одам ниқоб тақиши ёки уни алоҳидалаш керак. Тегишли дориларни бериб, симтоматик даволанади. Бу даволанадиган касаллик”,-  деди вазир ўринбосари.

Баҳодир Юсупалиев аҳолини ваҳимага тушмасликка чақириб, вирус Ўзбекистонга кириб келишининг олдини олиш учун етарли чоралар кўрилганини билдирди.

Унинг маълум қилишича, чегарадаги санитар-карантин  пунктларининг фаолияти назоратга олинган. Ҳар бир пунктга инфекционист бириктирилган. Тегишли тепловизор билан кириб келаётганларнинг тана ҳарорати кўтарилган-кўтарилмаганини билса бўлади. Қолаверса,  ҳар битта тиббиёт муассасасида захира ўринлар, дори-дармонлар тайёрлаб қўйилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан