Ўзбекистон Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзоди тавсия этилди

Ўзбекистон Бош вазири лавозимига Абдулла Арипов номзоди тавсия этилди

Фото: president.uz

Аввал хабар қилганимиздек, бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлиси бўлиб ўтмоқда. 

Хабарларга кўра, қўшма мажлисда Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев Абдулла Арипов номзодини Ўзбекистон Республикаси бош вазири лавозимига илгари сурди.

МАВЗУГА ДОИР: ЎзЛиДеП Бош вазир лавозимига ўз номзодини кўрсатди

Маълумки, Конституциянинг 98-моддасига мувофиқ бош вазир номзоди Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатасига сайловда энг кўп депутатлик ўринларини олган сиёсий партия томонидан Ўзбекистон президентига кўриб чиқиш учун таклиф этилади. 

Шундан келиб чиқиб, яқинда бўлиб ўтган Ўзбекистон Либерал-демократик партияси мажлисида президентга бош вазир лавозимига номзод таклиф этилган эди.

МАВЗУГА ДОИР: Ўзбекистон ҳукумати истеъфога чиқди