Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулла Арипов: “Ўзбекистонда янги авиакомпания ташкил этилади”
18.01.2020 12:36,  
744

Ўзбекистон бош вазири лавозимига номзод Абдулла Арипов 2020 йилда Humo Air давлат авиакомпанияси яратилишини маълум қилди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар берди.

«Авиация соҳасида рақобат муҳитини яратиш мақсадида жорий йилда Humo Air давлат авиакомпанияси фаолияти йўлга қўйилади», деган Абдулла Арипов 18 январь куни Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий кенгаши йиғилишида

Унинг таъкидлашича, авиакомпания аввалига республика ичида амалдагидан анча арзон нархда мунтазам авиарейсларни амалга оширади.

«Президентимиз бу борада ҳукуматга жиддий топшириқ бердилар. Бу вазифани 2020 йилда ташкиллаштириб, бажарамиз», дейди Абдулла Арипов.

Шунингдек, ҳукумат режасида Самарқанд ва Термиз аэропортларини реконструкция қилиш ҳамда амалдаги Uzbekistan Airways авикомпаниясининг самолётлар паркини янгилаш ҳам кўзда тутилганини билдирган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан