Абдулла Арипов Тожикистонга боришни режалаштирмоқда

Абдулла Арипов Тожикистонга боришни режалаштирмоқда

Фото: Yandex

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов Тожикистондаги Ўзбекистон ҳукумати маблағлари ҳисобига қурилган ва жиҳозланган умумтаълим мактабининг очилиш маросимига ташриф буюради. Бу ҳақда маҳаллий "Asia-Plus" нашри Сўғд вилояти раҳбари маъмуриятидаги манбага таяниб хабар бермоқда.

Абдулла Арипов томонидан очиб берилиши кутилаётган 640 ўринлик мактаб Сўғд вилояти Спитамен туманида қурилган.

Уни қуриш тўғрисидаги битим Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил март ойида Тожикистонга давлат ташрифи чоғида имзоланган.

Маросим санаси дипломатик каналлар орқали тасдиқланади.

Сўғд вилояти Спитамен туманида мактаб қурилишидан ташқари, Ўзбекистон томони Хатлон вилояти Кубодиён туманида 200 ўринли шифохона ҳам қурмоқда.

Тожикистон аллақачон Самарқанд шаҳрида 640 ўқувчи ўринли мактаб қурилиши тўғрисида эълон қилди. Шунингдек, тожик томони Фарғона вилоятининг Риштон туманида битта мактабгача таълим муассасасини қуришни режалаштирган.