Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдулла Азизов янги иш жойини маълум қилди
29.01.2022 18:00,  
632

Абдулла Азизов бошқа ишга ўтиши муносабати билан соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилгани хабар қилинганди — дея маълум қилмоқда  'Xabar.uz'.

Абдулла Азизовнинг маълум қилишича, у Олмалиқ кон-металлургия комбинатида ишини бошлаб юборган.

«Давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, бугунги кунда комбинатни трансформация қилиш доирасида бошқарув, ишлаб чиқариш ва логистика жараёнларини рақамлаштириш, операцион самарадорликни ошириш долзарб вазифалардан бири саналади.

– Келгуси икки йилда комбинатда замонавий бошқарув тизимини жорий этиб, уни давлат ёрдамисиз ишлай оладиган, дунёнинг етакчи металлургия компанияларидан бирига айлантириш асосий вазифа бўлиши керак, – деганди Президентимиз.

Мамлакатимиз саноати соҳасида ҳам ўз билим ва тажрибамни қўллаш вақти келди. Бунда ҳам, албатта, халқим ва юртимиз манфаати бош мақсад бўлиб қолади», дея қайд этди Абдулла Азизов.

Эслатиб ўтамиз, Дания қироллигида ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида ишлаган Азизов 2019 йилда Давлат солиқ қўмитасида иш бошлаганди.

2020 йилнинг июль ойида эса у Соғлиқни сақлаш вазирига ўринбосар бўлди.

А.Азизов 1981 йилда туғилган. 2003 йилда Япониянинг Нагоя университетини, 2004 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини молия ва халқаро бизнес йўналиши бўйича магистр даражасини олган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан