Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абдусатторов шахмат юлдузларига қарши дона суради, улар орасида амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен ҳам бор
15.02.2022 22:31,  
110

Шу йил 19 февралдан Chess.uz сайти орқали ўтказиладиган энг йирик “Meltwater Champions Chess Tour” онлайн турнирлар серийцаси доирасидаги илк мусобақа –“Airthings Masters” бошланади.

Мукофот жамғармаси 150 минг АҚШ долларини ташкил этувчи мазкур турнир ўз атрофига дунёнинг энг кучли шахмат усталарини жамлагани билан аҳамиятли. Улар орасида ҳамюртимиз, рапид йўналиши бўйича энг ёш жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторов ҳам бор.

Мусобақа рапид йўналишида ўтказилиб, дастлаб иштирокчилар 15 турдан иборат саралаш босқичида ўзаро куч синашади. Шахматчилар тўплаган ҳар бир очкоси учун 250 доллардан мукофот олишади. Саралаш босқичи якунига кўра энг яхши натижа қайд этган 8 нафар шахматчи эса плей-офф босқичида ғолиблик учун кураш олиб боради. Бу босқичда ҳар бир ўйин муҳим аҳамиятга эга ва ютқазган шахматчи учун мусобақа тугайди.

Қуръа натижасига кўра саралаш баҳсларида Нодирбек Абдусатторов кимларга қарши дона суриши ҳам маълум бўлди. Унга кўра, 1-турда ҳамюртимиз нидерландиялик машҳур шахмат устаси Аниш Гири билан куч синашса, иккинчи раундда жаҳон тождори, ушбу мусобақанинг амалдаги ғолиби Магнус Карлсенга қарши дона суради.

Мазкур ўйинга қизиқиш ниҳоятда юқори бўлиши табиий, зеро Карлсен яқинда Полшада ўтказилган жаҳон чемпионатидаги мағлубият учун реванш олишга ҳаракат қилса, Нодирбек ўша ғалаба тасодиф эмаслигини исботлашга уринади.

Шунингдек, саралаш босқичида Абдусатторовга қарши дунё тан олган шахмат усталари – Ян Непомняший (Россия), аёллар ўртасида 12-жаҳон чемпиони Александра Костенюк (Россия), дунё рейтинги пешқадамларидан Дин Лижен (Хитой), қолаверса Ян Кшиштоф Дуда (Полша), Левон Аронян (Арманистон), Шахриёр Мамадиёров (Озарбайжон) ва бошқалар дона суришади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан