Аёлларга ажратилган қўшимча давлат гранти ҳудудларга тақсимланди

Аёлларга ажратилган қўшимча давлат гранти ҳудудларга тақсимланди

Давлат комиссиясининг 1-сон баёни билан 2020-2021-ўқув йили учун хотин-қизларга ажратилган тўрт фоизли қўшимча давлат гранти асосидаги қабул кўрсаткичларининг ҳудудлар кесимидаги тақсимоти тасдиқланди.

Унга кўра, хотин-қизлар учун давлат гранти асосида республика бўйича жами 940 та жой ажратилган. Жумладан:

  • Қорақалпоғистон Республикаси – 51;
  • Андижон вилояти – 85;
  • Бухоро вилояти – 53;
  • Жиззах вилояти – 36;
  • Қашқадарё вилояти – 88;
  • Навоий вилояти – 28;
  • Наманган вилояти – 75;
  • Самарқанд вилояти – 104;
  • Сурхондарё вилояти – 71;
  • Сирдарё вилояти – 49;
  • Тошкент вилояти – 80;
  • Фарғона вилояти – 100;
  • Хоразм вилояти – 50;
  • Тошкент шаҳар – 70.