Абитуриентлар 22 августдан ўз рухсатномаларини олиши мумкин бўлади

Абитуриентлар 22 августдан ўз рухсатномаларини олиши мумкин бўлади

Абитуриентлар рухсатномаларни эртага, 22 августдан бошлаб олиши мумкин. Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Раджабов маълум қилди.

Унга кўра, эртадан, яъни 22 августдан бошлаб ДТМнинг сайтидаги ҳар бир абитуриентнинг шахсий кабинетида абитуриент рухсатномаси қўйилади. Ҳар бир абитуриентнинг рўйхатдан ўтганда кўрсатган телефон рақамига бу ҳақда SMS-хабар юборилади.