Абитуриентлар стадионларга қанча вақт олдин бориши керак? Агар ўша куни қаттиқ шамол ва ёғингарчилик кузатилса нима бўлади?

Абитуриентлар стадионларга қанча вақт олдин бориши керак? Агар ўша куни қаттиқ шамол ва ёғингарчилик кузатилса нима бўлади?

Тест синовлари давомийлиги бўйича энг кўп Андижон, Сурхондарё, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 13 кун, энг кам Фарғона вилоятида 9 кунда якунланади. Бу ҳақда ДТМ директори ўринбосари Сардор Ражабов АОКАдаги матбуот анжуманида айтиб ўтди.

"Агар тест ўтказиладиган кун об-ҳаво туфайли, қаттиқ шамол ва ёғингарчилик кузатилса, шу кунги тест бошқа кунга, яъни барча имтиҳонлар тугагандан кейинги кунларга кўчирилади.

Абитуриентлар тест синовлари ўтказиладиган секторларга камида ярим соат олдин келиб ўз ўрнини эгаллаши керак. Эрталабки сменада 6:30дан бошлаб абитуриентларни бинога киритиш бошланади, Иккинчи сменада 16:30дан бошлаб секторларга киритиш ишлари бошланади" - деди ДТМ бошқарма бошлиғи Диёрбек Қўчқоров.