Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абитуриентларга бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларига ҳужжат топшириш имконияти берилиши мумкин
18.05.2022 09:27,  
83

Пезидентимизнинг 2022/2023 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисидаги қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, regulation.gov.uz порталига кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Мазкур ҳужжатда қайд этилишича, янги ўқув йилидан абитуриентларга фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача йўналишга ҳамда бир вақтнинг ўзида ҳам кундузги, ҳам сиртқи ва кечки таълим шаклларини танлаш имконияти яратилади.

Абитуриентлар эндиликда барча таълим шаклларига ҳужжат топширишлари мумкин.

Лойиҳага кўра, 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб, тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини танлаш имконияти яратилади.

Шунингдек, олий таълим муассасаларининг имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таълимнинг масофавий шакли жорий этилади.

Абитуриентларни онлайн рўйхатдан ўтказиш 15 июндан 15 июлга қадар (15 июль куни ҳам) бўлган муддатда Ягона интерактив давлат хизматлари портали ҳамда Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.

Бунда чет тили фанидан касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиладиган таълим йўналишларига онлайн рўйхатдан ўтиш 15 июндан 5 июлга қадар (5 июль куни ҳам) амалга оширилади.

Мазкур қарор лойиҳаси 1 июлга қадар жойлаштирилган.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан