Абитуриентларнинг ҳужжат топшириш муддатлари ва тартиби маълум қилинди (+видеоқўлланма)

Абитуриентларнинг ҳужжат топшириш муддатлари ва тартиби маълум қилинди (+видеоқўлланма)

Фото: Архив

Абитуриентларни рўйхатдан ўтказиш жорий йилнинг 20 июнидан 20 июлига қадар (20 июль куни ҳам) бўлган муддатда қуйидаги тартибда амалга оширилади:

Республика махсус комиссияси томонидан белгиланган ҳудудларда –Давлат хизматлари марказлари орқали.

Шунингдек, барча ҳудудларда:

Давлат тест марказининг расмий веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш бўйича видео қўлланма:

Абитуриентлар 5 тагача таълим йўналишини танлаши мумкин.

Абитуриентларга тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ҳамда фанлар кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналиши бўйича танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилди.

2020/2021 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди

Шунингдек, кириш тест синовлари абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фандан ўтказилади.

Президент қарорига кўра, давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш, шунингдек, бакалавриат таълим йўналишларига ўқишни кўчириш ва қайта тиклаш учун ҳужжатларни топшириш жараёни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг расмий веб-сайти орқали амалга оширилади.