Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Абитуриентлардан ҳужжат топширишда янги жорий қилинган тўловлар асосида 53 млрд сўм маблағ йиғилди
23.07.2019 10:49,  
11

Бу йил ҳужжат топширишда янги жорий қилинган тўловлар асосида 53 миллиард сўм атрофидаги маблағ йиғилган. Улар орасида адашиб пул тўлаганлар ҳам бўлган. Ижодий имтиҳон орқали ўқишга кирадиганлар ҳам адашиб пул тўлаган. Шу боис ҳозир ўша маблағлар қайтарилаяпти. Бу пуллар абитуриентларга қулайлик яратиш учун сарфланади. Кузатувчиларга ойлик сифатида берилади. Қолган маблағ тест саволларини янада такомиллаштириш учун йўналтирилади.

Халқаро пресс-клуб ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида спикерлар ҳамда журналистлар ўртасида ўтган онлайн мулоқот чоғида Давлат тест маркази раҳбари Мажид Каримов бу ҳақда маълум қилди.

Абитуриентлар сони ўтган йилга нисбатан бу йил 30 фоизга кўп. Ўтган йили 800 минг ёш ҳужжат топширган бўлса, уларнинг 680 минги тест топширган. Бу йил абитуриентлар сони 1 миллион 66 минг 925 нафарни ташкил этди. Ижодий имтиҳон топширадиган ёшларимиз эса 86 мингдан зиёд. Ўтган йили тест синовлари 57 бинода ўтказилган эди, бу йил имтиҳонлар барча қулайликларга эга 69 бино бўлиб ўтади. Хавфсизликни таъминловчи воситалар ҳам шай ҳолатга келтирилди. 

Қарши ва Самарқанддаги абитуриентларнинг ҳужжатини топширишдаги муаммолар ҳақидаги саволга ДТМ раҳбари тизим ишдан чиққани, аммо қисқа вақт ичида муаммо бартараф этилганини қайд этди. Навбатлар абитуриентларнинг кўплигидан юзага келган, дея баҳоланди. Баъзи ташкилий масалалардаги камчиликлар бўлгани ва Фарғона тажрибаси жуда яхши ташкил этилгани айтилди. 15 июндан 5 июлгача 60 минг абитуриент рўйхатдан ўтган. Бу абитуриентларнинг қарийб 5 фоизи деганидир. Қолаверса, куннинг биринчи қисмида ҳужжат топширишга келадиганлар кўп бўлди. Бир кунда 100-120 минг абитуриент рўйхатга олинди. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан