Абрамович "Челси"ни АҚШ-Швейцария консорциумига сотишдан бош тортди

Абрамович

Лондоннинг “Челси” клубининг россиялик эгаси Роман Абрамович клубни Америка-Швейцария консорциумига сотмаган. Бу ҳақда The Independent хабар бермоқда .

Манбага кўра, консорциум таклифи россиялик тадбиркорга маъқул келмаган. Бунгача ОАВ Абрамовичга “Челси” учун 2,2 миллиард евро таклиф қилингани ҳақида ёзган эди.

Февраль ойи охирида Абрамович клуб раҳбариятини “Челси” хайрия фонди васийларига топширди. 2 март куни у санкциялар туфайли жамоани сотишга қарор қилганини малум қилди. Шунингдек, россиялик футболчи клубнинг 1,51 миллиард фунт стерлинг қарзини қайтаришни сўраш ниятида эмаслигини айтди.

Абрамович «Челси»ни 2003 йилда 140 миллион фунт стерлингга сотиб олганди. Ўшандан бери Лондон клуби беш марта Англия Премер-лигаси (АПЛ) чемпиони бўлди, икки марта Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси, беш марта Англия кубоги ва уч марта Англия Лигаси кубогини қўлга киритди.

Англия премер-лигасининг жорий мавсумдаги турнир жадвалида “Челси” 26 турдан кейин 53 очко билан учинчи ўринда бормоқда.