Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллар
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар








Абрамович «Челси»ни сотиб юборди
26.05.2022 23:26,  
19

Лондоннинг «Челси» футбол клубини сотиш бўйича келишув расман ёпилди. Бу ҳақда Британия ҳукуматига таяниб, «РИА Новости» хабар бермоқда.

Россиялик миллиардер Роман Абрамовичга тегишли бўлган Англия Премер-лигаси клуби америкалик тадбиркор Тодд Боэли консорциумига сотилди. Аввалроқ транзакция суммаси 5,33 миллиард долларни ташкил қилгани хабар қилинганди.

26 февраль куни Абрамович Британия ҳукумати санкцияларига тушиб қолгани сабабли, «Челси» бошқарувини худди шу номдаги хайрия жамғармаси васийларига топширди. 

Унинг активлари, футбол жамоаси ҳам мусодара қилинган. Мамлакат расмийлари россияликларга клубни сотишдан фойда олишни тақиқлади, шунинг учун ҳам шартнома тузилди.

Абрамович «Челси»ни 2003 йилда сотиб олган. Бу вақт ичида клуб беш марта Англия чемпиони бўлди ва икки марта - Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси ғолиби бўлди.

Тавсия Этамиз








Тавсия Этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан