Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Абу-Сахий”да тиланчилик қилиб, кечаси кўчада ётиб юрган қария уйига қайтарилди (видео)
7.11.2019 09:49,  
514

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги “Абу-Сахий” бозори атрофида уйсиз қолган кекса ёшдаги онахон кўчада ётиб кун кечираётгани ҳақида видеохабар тарқалди. Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси Матбуот хизмати раҳбари бу аёлнинг тақдири билан қизиқди.

Маълум бўлишича, ўзини аввалига Фарғона вилоятидан, исми-шарифини Шамсиева Клара Тажибаевна деб таништирган, Фарғонада қариндошлари, каттагина участкаси бор эканлигини айтган бу аёл аслида Тошкент вилоятининг Паркент туманилик Тожибоева Махмуда Тошканбоевна экан.

Тожибоева Махмуда Тошканбоевна 2019 йил 8 август куни ҳам Чилонзор тумани маъмурий судининг қарорига биноан Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасининг Реабилитация марказига жойлаштирилган, бу муддат тугагач эса, яна бозорларда тиланчилик қилиб, тунлари шу ерларда ётиб юрган...

М.Тожибоева дарҳол Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг Зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш Республика маркази қошидаги Тошкент шаҳар реабилитация қилиш ва мослаштириш марказига жойлаштирилди. Бу ерда аёлга янги кийим-бош берилди, овқатлантирилди, психолог ва тиббиёт ходимлари унинг саломатлиги борасида иш олиб боришди.

Бир неча соат давом этган қидирув ишларидан сўнг аёлнинг яқинлари топилиб, уларга М.Тожибоеванинг турган жойи ҳақида маълум қилинди. Кечки соат 20 лар атрофида анчадан буён бозорларда ётиб юрган бу аёл қариндош-уруғлари бағрида Паркент туманига кузатиб қўйилди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан