Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Адабиёт бўйича Нобел мукофотини шоира Луиза Глюк олди
8.10.2020 19:01,  
168

2020 йил адабиёт бўйича Нобел мукофотини америкалик шоира Луиза Глюк қўлга киритди. Мукофот унга "қатъий гўзаллиги билан индивидуал мавжудликни универсал қиладиган ўзининг бетакрор поетик овози учун" берилди.

Луиза Глюк - Йел университети инглиз тили профессори, 1943 йил Нью-Йоркда таваллуд топган. У адабий дебютини 1968 йилда "Тўнғич" шеъри билан бошлаган ва тез орада замонамизнинг энг яхши шоирларидан бири сифатида тан олинди. Глюкнинг 12 шеърлар тўплами ва бир нечта эсселар тўплами нашр этилган.

Ўтган йили адабиёт бўйича Нобел мукофоти бирданига икки йил учун берилди. 2018 йилги мукофот полшалик ёзувчи Олга Токарчукга "энсиклопедик эҳтирос билан чегараларни кесиб ўтишни ҳаёт шакли сифатида акс эттирувчи ҳикоя хаёли" учун топширилди. 2019 йилги лауреат австриялик ёзувчи ва драматург Питер Хандке - "инсонлар борлиги чегараларини ва хусусиятларини лингвистик даҳолик билан ўрганган муҳим асари учун" бўлди.

  • Бу йил кимё бўйича Нобел мукофоти Женом Дудна ва Эмануел Шарпентга геномларни таҳрирлашни ривожлантиргани учун берилди.
  • Физика бўйича мукофотлар Рожер Пенроус, Райнхард Гензел ва Андреа Гезга қора туйнукларни тадқиқ қилишлари ва тавсифлари учун топширилди.
  • Ҳарви Олтер, Майкл Ҳаутон ва Чарлз Райс гепатит C вируси бўйича олиб борган тадқиқотлари учун Тиббиёт ва Физиология мукофотига сазовор бўлишди.
  • Тинчлик бўйича Нобел мукофоти совриндори жума куни, иқтисодиёт соҳаси совриндори эса охирги бўлиб эълон қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан