Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Икки агентлик Адлия вазирлигига қўшиб юборилди
19.03.2022 08:34,  
281

“Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони қабул қилинди.

Фармонга кўра, адлия тизимида ягона бошқарувни жорий қилиш учун Давлат хизматлари агентлиги ва Интеллектуал мулк агентлиги бевосита Адлия вазирлигига, уларнинг ҳудудий тузилмалари эса ҳудудий адлия органларига қўшилди.

Натижада бошқарув ходимлари сони 110 тага, яъни 2,2 фоизга (биргина марказий аппарат 10 фоизга яъни 356 тадан 320 тага) қисқартирилди.

Вазирлик тизимидаги бир-бирини такрорловчи вазифалар 35 тадан 23 тага (34 фоизга) ва функциялар эса 388 тадан 215 тага (46 фоизга) қисқарди.

Ҳудудлардаги Давлат хизматлари бошқармалари ҳамда Интеллектуал мулк марказлари ҳудудий адлия бошқармалари таркибига ўтказилди.

Тумандаги давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари туман адлия бўлимлари билан бирлаштирилиб, битта бинода фаолият юритувчи ягона Адлия бўлимларига айлантирилади, унинг таркибида интеллектуал мулк объектларини муҳофаза қилиш бўйича алоҳида масъуллар фаолият юритади.

Фармон билан Адлия вазирлиги фаолияти самарадорлигини янада ошириш ҳамда рақамлаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастур доирасида бир-бирига боғлиқ бўлган давлат хизматларини, жумладан кўчмас мулк ҳамда манзилга рўйхатга қўйиш, ногиронлик ва турли касалликларга оид нафақалар тайинлашни композит тарзда, яъни бир вақтда кўрсатиш тизими жорий этилади. 

Шунингдек, 1990-2016 йиллар оралиғида қабул қилинган Ҳукумат қарорлари хатловдан ўтказилиб, фуқароларга ва тадбиркорларга енгиллик яратиш нуқтаи-назаридан қайта кўриб чиқилади.

Фармонга кўра, “е-shartnoma” тизими ягона электрон портали яратилади. Тизим орқали тадбиркорлар онлайн равишда турли шартнома намуналарини бепул олиши мумкин бўлади.

Халқ депутатлари кенгашларининг ҳудудлардаги ислоҳотлар устидан назоратини кучайтириш мақсадида депутатлик назоратининг янги шакли – “кенгаш сўрови” жорий этилади.

📌 2023 йилдан муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базада жамлаш тартиби жорий қилинади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан