Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Адлия вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
26.05.2020 16:53,  
223

Икрамов Музраф Мубаракходжаевич Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

М. Икрамов 1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини (кундузги), 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос. 

У ўз меҳнат фаолиятини 1995 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳот бўйича қонунчилик ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган.
 
2019 йилдан Қашқадарё вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. 

Бахром Тулкинович Кучкаров Президент қарорига мувофиқ адлия вазирининг ўринбосари этиб тайинланди

Б.Кучкаров 1972 йилда Наманган шаҳрида туғилган, маълумоти олий, 1994 йилда Тошкент давлат юридик институтини, 1998 йилда Вашингтон ҳуқуқ коллежини (АҚШ), 1999 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган, мутахассислиги юрист, иқтисодчи. 

Б.Кучкаров ўз меҳнат фаолиятини 1994 йилда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Иқтисодий ислоҳотлар бўйича қонун ва норматив ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва ҳуқуқий экспертиза қилиш бошқармаси катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаган. 

2017 йилдан 2020 йил 5 мартга қадар Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаган. 

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан