Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Адлия вазирлиги экспортга тўсиқ бўлаётган маҳаллий раҳбарларни қатъий огоҳлантирди
28.05.2020 20:56,  
162

Экспорт қилувчилар учун маъмурий тўсиқларни қисқартириш ташқи иқтисодий фаолиятни ислоҳ қилишнинг муҳим йўналишларидан бири ҳисобланади.

Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлимининг маълум қилишича, жойлардаги ҳолат шуни кўрсатмоқдаки, айрим ҳудудларда экспорт кўрсаткичларини ошириш мақсадида ҳудуддаги раҳбарлар экспортерлар олдида сунъий тўсиқларни қўймоқда.

"Хусусан, маҳсулотларни бир ҳудуддан иккинчи ҳудудга олиб ўтаётганда мансабдор шахслар экспортерларни агар у экспортни ушбу ҳудуддан амалга оширмаса ҳудуд чегарасидан ўтказмаётганлиги ёки тадбиркорлик субъектларини экспорт қилинаётган ҳудудда рўйхатдан ўтишини талаб қилиш ҳолатлари учрамоқда.

Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудуди ўзи яхлит бир бозор ҳисобланиб, товарлар ва хизматларнинг республика бўйича эркин ҳаракати бозор иқтисодининг энг асосий тамойилларидан биридир. Ҳудудларнинг экспорт кўрсаткичлари ўзгариши мамлакатнинг умумий кўрсаткичига таъсир этмайди.

Юқорида қайд этилган сунъий тўсиқлар амалдаги қонунчилик талабларига ҳам зид ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бутун республика бўйича бир хил қўлланилиши шарт. Экспорт/импорт операциялари Божхона кодекси ва бошқа қонун ҳужжатлари билан тартибга солинади.

Маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда ушбу ҳудуддан олиб чиқиш фақатгина Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига ва халқаро шартномаларига мувофиқ тақиқланиши мумкин. 

Давлат органлари ҳамда уларнинг мансабдор шахслари тадбиркорларнинг фаолиятига аралашишга ҳақли эмас. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорида (ПҚ–3978-сон, 17.10.2018 й.) ҳокимлар ва давлат органларининг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари мева-сабзавот маҳсулотлари экспортига экспорт қилувчининг ҳудудий мансублигига қараб тўсқинлик қилганлиги учун шахсан жавобгарлиги тўғрисида қатъий огоҳлантирилди.

Тадбиркорлик фаолияти, хусусан экспортни амалга ошириш билан боғлиқ қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган ортиқча чеклов ва талаблар ўрнатиш ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш (Жиноят кодексининг 205-моддаси) ёхуд ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш (Жиноят кодексининг 206-моддаси) деб баҳоланиб, бунга йўл қўйган мансабдор шахслар ушбу қилмишлари учун жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин.

Юқорида кўрсатилган ҳолатларга барҳам бериш мақсадида экспорт қилишга тўсқинлик қилишнинг ҳар қандай кўриниши ҳолатлари юзасидан ҳурматли тадбиркорлар Адлия вазирлигининг @tadbirkor_adliyabot телеграм ботига ёки «Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси»га (71-207-00-98) мурожаат қилишларини сўраймиз", дейилади Адлия баёнотида.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан