Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






«Адолат» партияси адолатни тиклаб, «прописка» муаммосини бартараф этмоқчи (видео)
11.12.2019 12:52,  
661

Сирдарё вилояти Адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Иномжон Қудратов “прописка” масаласида қуйидагича баёнот берди.

“Афсуски, ўз юртида ўзи бемалол ишлай олмаслик, ўзининг пулига ўзи истаган жойдан турар жой сотиб ололмаслик каби ҳолатлар мавжуд. Бунинг оқибатида бошқанинг номига уй олиб алданиб қолганлар сони етарлича топилади.

Бу борада партия “Пропискадан ўтиш” тизимига янгича ёндашиш керак деб ҳисоблайди. Жумладан, фуқароларимизнинг ўз хоҳиш-истакларидан келиб чиқиб, доимий яшаш жойини ўзи белгилаш ҳуқуқини таъминлаш масаласини кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурмоқда.

Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси ватанимизнинг ҳар бир фуқароси мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатлана олишига қаратилган Конституциявий ҳуқуқини тўлиқ таъминланиши лозим деб ҳисоблайди“.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан