Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






“Адолат” партияси янги парламент иш бошлаши билан шифокорларни ҳимоя қилишга ваъда берди
9.01.2020 21:54,  
172

Бу ҳақда партия матбуот хизмати эълон қилган баёнотда айтилган. Унда жорий йилнинг 2 январ куни Наманганда бир шифокорни беморнинг тоғаси дўппослаши оқибатида кўзига тиклаб бўлмас жароҳат етиб, кўриш қобилиятини йўқотгани, 5 январ куни эса Сурхондарёда болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида беморнинг бувиси қабул бўлими ҳамширасини ҳақоратлаб калтаклагани ҳақидаги воқеалар эслатиб ўтилган.

Бундай ҳолатлар одатий тус олиб бораётганидан таассуф билдирган матбуот хизмати янги парламент иш бошлаши билан “Адолат” СДП фракцияси кўриб чиқадиган илк қонун лойиҳаси шу каби тажовузларнинг олдини олишга қаратилган меъёрий ҳужжат бўлишини билдирди.

“Адолат”дагиларнинг қайд этишича, шифокорларни ҳимоя қилиш ҳақидаги қонун лойиҳаси аввалги парламент давридаёқ кўтарилган, аммо бу бўйича депутатлар орасидаги баҳс-мунозаралар сабабли охирига етмай, қабул қилинмай қолган.

“Адолат” партияси ўтган сайловолди тарғиботлари даврида шифокорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини ошириш, шифокор ва ўқитувчиларнинг ойлигини кўтариш, прописка тизимини бекор қилиш каби ваъдаларни берган, 2019 йил 23 декабр куни сайлов якунларига бағишланган брифингда партия раҳбари Наримон Умаров: “Адолат” партияси ўз сайловчиларига миннатдорчилик билдиради. Насиб этса, ишончни оқлаймиз, парламентда кучли депутатлик корпусини шакллантирамиз”, деган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан