Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Адвокатга тазйиқ ўтказган ички ишлар ходимлари ҳибсга олинган
28.01.2019 18:25,  
21

Адвокатлик институти такомиллаштирилаётган бугунги кунда соҳа ходимларига нисбатан турли кўринишдаги тазйиқлар учраб турибди. Уларни уриш, ҳатто бир-икки кунга қамаб қўйиш ҳолатлари ҳам  рўй бераётир. Адвокатлар палатасининг Адлия вазирлиги билан ўтказган аноним сўровларнинг натижалари жуда қўрқинчли, деб ёзмоқда «Advokatnews» ўз манбасига таяниб. 

«Албатта, бу аноним сўровнома, — дейилади хабарда, — бироқ  асосли фактлар ҳам кам эмас. Жумладан, ўтган йили Андижон вилоятида ички ишлар тизимининг мансабдор ходимларидан бири адвокатни олдига чақириб, унинг ордерини ва ишончномасини йиртиб ташлаган. Шунингдек, ушбу адвокатнинг ҳимоясидаги шахсни ҳам адвокат томонидан ёзилган кассация тартибидаги аризадан воз кечишга мажбурлаб, бу тўғрисида ёзиб беришини талаб қилган. Аммо адвокат уддабурон экан, ўз ҳуқуқларининг бузилаётгани тўғрисида зудлик билан прокуратурага мурожаат қилиб, Адвокатлар палатасига ҳам билдирги берган. Натижада мазкур масала юзасидан бир қатор идоралар билан мулоқотлар олиб борилиб, тегишли баённомалар расмийлаштирилди. Шунга кўра, Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигига бунақа ҳолатларнинг олдини олиш масаласини кўриб чиқишларини сўраб мурожаат қилдик ва улар томонидан ҳам бунга тегишлича муносабат билдирилди. Айни пайтда юқорида қайд этилган масалани Бош прокуратура ўз назоратига олган бўлиб, жиноят иши очилган ва ички ишлар тизимининг бир неча ходими эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда тергов-суриштирув ишлари давом этмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси Алим Эрназаров бу мисол ягона ҳолат эмаслигини ҳам таъкидлайди. Шундан хулоса қилиш мумкинки, адвокатларни ҳимоя қилишнинг ишланган қулай тизимини яратилиши керак. Бу борада қулайроқ шароит яратиш мақсадида республика Адвокатлар палатасига ҳозир 4 рақамли қисқа телефон рақами олишга ҳаракат қилинмоқда. Шунингдек, Палата томонидан адвокатлар ҳимоясини таъминлашга доир илк Низом ишлаб чиқилди. Албатта, у ҳали амалиётдан келиб чиқиб такомиллаштириб борилади.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан