Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Аффинаж фаолиятига лицензия қандай олинади?
28.07.2022 17:59,  
34

Ушбу фаолият учун тегишли тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 17 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган.Тадбиркорлик субъектларига лицензия асосида аффинаж фаолияти билан шуғулланишга, шу жумладан қуйидагиларга рухсат берилган:


► қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш учун биржа савдоларида иштирок этиш;
► аҳолидан қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган 
қимматбаҳо металларни, заргарлик буюмларини, уларни ишлаб чиқаришдан ҳосил бўлган парчалар ва чиқиндиларни сотиб олиш;
► қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш шохобчаларини, шу жумладан мамлакатимиз 
ҳудудларида очиш. 2020 йил 15 мартдан бошлаб аффинаж фаолиятини юридик шахслар (оилавий корхоналардан ташқари) Молия вазирлиги ҳузуридаги Асиллик даражасини белгилаш палатаси берадигап лицензия асосида амалга оширишлари мумкин (илгари уни Қимматбаҳо металлар агентлиги берган). 
Лицензия10 йил муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан берилади. Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган хомашё билан ишлашга берилган 
рўйхатдан ўтказиш гувоҳномасига эга юридик шахслар аффинаж фаолиятини унинг амал қилишмуддати тугагунига қадар лицензия олмасдан амалга оширишлари мумкин.
ЭСЛАТИБ ЎТАМИЗ, гувоҳнома қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлашга – 5 йилга ва заргарлик ҳамда улардан ясалган бошқа буюмлар билан савдо қилиш учун – 1 йилга 
берилади.

Ўқинг бу — қизиқ: АВТАРКИЯ

Лицензия Давлат хизматлари марказлари (ДХМ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали расмийлаштирилади. Унга қуйидагилар тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган ариза берилади:
● Юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг СТИРи, жойлашган жойи (почта манзили), фаолият амалга ошириладиган жой (манзил), хизмат кўрсатувчи банк бўлинмасининг номи ва банк ҳисобварағи, телефон рақами, электрон почта манзили;
● ўлчаш воситалари қиёслашдан ўтказилгани тўғрисидаги маълумотлар (электрон ёки аналитик 
тарозилар ва тошлар);
● ишларни амалга ошириш мўлжалланаётган объектнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мослиги 
тўғрисидаги маълумотлар;
● объектнинг техник мустаҳкамлиги ва Миллий гвардиянинг қўриқлаш хизмати техник қўриқлаш 
марказига (пунктига) уланганлиги ҳақидаги маълумотлар;
● прекурсорлар айланмаси, улардан фойдаланиш ва уларни сақлаш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга ошириш учун лицензия ҳақидаги маълумотлар;
● давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси мавжудлиги тўғрисидаги маълумот;
● аризани кўриб чиқиш учун йиғим ва лицензия бериш учун давлат божи тўланганини тасдиқловчи 
маълумотлар – БҲМнинг 5 бараваридан.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан