Afghan Airlines йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Afghan Airlines йўловчи самолёти ҳалокатга учради

Afghan Airlines компаниясининг йўловчи самолёти Ғазна вилоятида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Ariana News агентлиги хабар қилди.

Ғазна вилояти ҳокими вакилининг айтишича, самолёт Дих-Як туманида қулаб тушди.

TOLOnews телеканалининг хабар беришича, самолётда 83 нафаргача йўловчи бўлиши мумкин.

Самолёт Ҳирот шаҳрида Кобулга учаётган бўлган.