Валюта курси: Ўз.Р.Марказий банки
USD
АҚШ доллари
EUR
Eвро
RUB
Россия рубли
Sayt test rejimida ishlayapti!!!

Сўнгги янгиликлар






Афғонистон аёлларига кўчада юзини кўрсатиш тақиқи расмий тус олди
9.05.2022 18:23,  
100

Толибон олий етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода Афғонистонда аёлларга юзларини очиб кўчага чиқишни тақиқловчи фармон чиқарди, деб хабар бермоқда “Ал Жазеера”.

Фармонда айтилишича, аёллар бурқа - тана ва юзни қоплайдиган устки кийим кийиши шарт, чунки бу анъанавий ва ҳурматга сазовордир.

Фармонни бузганлиги учун жавобгарлик аёл отаси ёки бошқа яқин эркак қариндоши зиммасига тушади: улар ишдан бўшатиш ёки озодликдан маҳрум қилишгача бўлган жазога тортилади.

“Ал Жазеера”нинг қайд этишича, афғон аёлларининг аксарияти бошларига рўмол билан ўрашади ва кўпчилик, айниқса, шаҳарларда юзларини очиқ қолдиради.

2021 йил охирида Толибон Фазлни тарғиб қилиш ва кураш бўйича вазирлик аёлларга эркак қариндоши ҳамроҳлигисиз 72 километран ортиқ масофани босиб ўтишни тақиқлаган эди.

Тавсия этамиз






Тавсия этамиз

Ҳар доим хабардор бўлинг!

carzone.uz мобил иловаларини кўчириб олинг ва барча янгиликлар сиз билан